Валюта курслари 17/10/2025
$1 – 12160.99
UZS – -0.59%
€1 – 14178.50
UZS – -0.39%
₽1 – 153.92
UZS – -0.59%
Қидириш
Ўзбекистон ва Хитой юқори технологияли қишлоқ хўжалиги марказини ишга туширмоқда

Ўзбекистон ва Хитой юқори технологияли қишлоқ хўжалиги марказини ишга туширмоқда

Ўзбекистон ва Хитой юқори технологияли қишлоқ хўжалиги марказини ишга туширмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Юқори Чирчиқ туманида Ўзбекистон миллий Yangling қишлоқ хўжалигида юқори технологиялар агротехнопарки пойдевори қўйилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси раҳбарлари, Қишлоқ хўжалиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирликлари вакиллари, Тошкент вилояти ҳокими, илмий-тадқиқот институтлари, Хитой делегацияси, халқаро ташкилотлар ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Мазкур лойиҳа Ўзбекистон ҳукумати ва Хитойнинг “Yangling Modern Agriculture International Cooperation Group Co., Ltd” компанияси ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Унинг мақсади — замонавий агротехнологиялар, илм-фан ва ишлаб чиқаришни бирлаштирган илғор агросаноат марказини яратишдир.

116,5 гектарлик ҳудудда саноат ва демонстрацион майдонлар, дрон ва робот технологиялари синов марказлари, “ақлли суғориш” тизимлари, 3D экиш лабораториялари ҳамда совуқ занжирли логистика инфратузилмалари барпо этилади.

Шунингдек, Хитой, Япония ва Италия тажрибаси асосида Ўзбекистон олимлари билан ҳамкорликда янги пахта, буғдой, шоли, маккажўхори ва узум навлари яратилади. 500 гектар майдонда помидор, ёнғоқ ва қуруқ меваларни етиштириш ва қайта ишлаш, 5 минг гектарда эса қаттиқ буғдой экиш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Натижада янги иш ўринлари яратилади, экспорт салоҳияти ошади ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фан, технология ва ишлаб чиқариш интеграциясининг янги босқичига чиқади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг