Валюта курслари 09/01/2026
$1 – 12109.02
UZS – 0.63%
€1 – 14139.70
UZS – 0.56%
₽1 – 150.31
UZS – 0.68%
Қидириш
Ўзбекистон ва Хитой яшил иқтисодиёт ва экология соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Хитой яшил иқтисодиёт ва экология соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Хитой яшил иқтисодиёт ва экология соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 9 январь куни Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Юй Сзюн ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Умид Абидхаджаев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонасининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Сун Ян, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги департаменти директори ўринбосари Шуҳрат Маткаримов, бошқарма бошлиғи Шохзод Исламов, Яшил иқтисодиёт лойиҳалари маркази директори Темур Малик Нарзиқулов ва бошқа масъул вакиллар иштирок этди.

Мулоқот давомида томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, жумладан, экология, барқарор ривожланиш ва яшил иқтисодиёт соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокамалар олиб борди.

Хусусан, муҳокамалар давомида томонлар қуйидаги асосий масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашди.

яшил иқтисодиётни ривожлантириш ва яшил лойиҳаларни амалга ошириш, жумладан, экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган инновацион ёндашувларни жорий этишда ҳамкорлик;

ҳаво ифлосланишининг олдини олиш, яшиллаштириш жараёнларини жадаллаштириш, экологик муҳитни яхшилаш;

ер деградацияси ва чўлланишга қарши кураш, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш йўналишлари;

Ушбу йўналишда Хитой Халқ Республикасининг муваффақиятли тажрибаси, хусусан, мамлакатнинг шимоли-ғарбий ҳудудларида, жумладан Гансу провинциясида жорий этилган самарали амалиётлар;

қум кўчишини олдини олишга қаратилган (sand-fixation grid) тизимларни қўллаш бўйича Хитой тажрибаси, ушбу технологияларнинг чўл ва ярим чўл ҳудудларида экологик вазиятни яхшилашдаги аҳамияти;

иқтисодий йўналишларда самарадорликни ошириш, бу йўналишда илғор халқаро тажрибага асосланган самарали ва барқарор институционал ечимни шакллантиришда ҳамкорлик истиқболлари.

Музокаралар якунида томонлар юқоридаги масалалар юзасидан самарали лойиҳаларни шакллантиришда ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ҳамда фикр алмашинуви жараёнларини кенгайтиришга келишиб олди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг