Валюта курслари 25/09/2025
$1 – 12219.08
UZS – 0.39%
€1 – 14379.41
UZS – 0.11%
₽1 – 145.97
UZS – 0.03%
Қидириш
Ўзбекистон ва Хитой сармоявий ва саноат соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Хитой сармоявий ва саноат соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Хитой сармоявий ва саноат соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида вазир ўринбосари Илзат Касимов ҳамда China Economic System Reform Research Association ижрочи вице-президенти ва бош котиби Чжао Ай Хитой раҳбарлигидаги делегацияси иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Хитойнинг етакчи компаниялари ва нуфузли ташкилотлари раҳбарлари қатнашдилар.

Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, инвестицияларни жалб этиш ва саноат ҳамда инфратузилма соҳаларида янги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, иқтисодиётнинг муҳим тармоқларини ривожлантиришга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилди.

Музокаралар якунида томонлар стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантириш, шунингдек, Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги дўстона алоқаларни янада чуқурлаштиришга тайёрлигини билдирдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг