Валюта курслари 07/11/2025
$1 – 12022.92
UZS – 0.44%
€1 – 13843.19
UZS – 0.69%
₽1 – 148.14
UZS – 0.37%
Қидириш
Ўзбекистон ва Хитой қўшма фармацевтика тадқиқотлари бўйича келишиб олдилар

Ўзбекистон ва Хитой қўшма фармацевтика тадқиқотлари бўйича келишиб олдилар

Ўзбекистон ва Хитой қўшма фармацевтика тадқиқотлари бўйича келишиб олдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва Хитойнинг “Guoju Medical Technology” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида “Бир белбоғ - бир йўл” ташаббусини амалга ошириш доирасида фармацевтика соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув доирасида “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластери ҳудудида Ўзбекистон шарқ табобати ва Хитой халқ табобатини уйғунлаштирган янги илмий-тадқиқот институтини ташкил этиш ташаббуси муҳокама этилди.

Шунингдек, томонлар қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш, янги тиббий ва фармацевтик йўналишларда тадқиқотларни биргаликда олиб бориш, ҳамда ўзбек илмий ходимларини Хитойда малака ошириш ва тажриба алмашиш дастурларига жалб этиш бўйича келишувга эришдилар.

Ушбу ташаббус икки мамлакат илмий ҳамжамиятлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, замонавий билим ва илғор тажрибалар алмашинувига хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг