Валюта курслари 19/01/2026
$1 – 11962.78
UZS – -0.06%
€1 – 13887.59
UZS – -0.29%
₽1 – 153.94
UZS – 0.9%
Қидириш
Ўзбекистон ва Хитой олтин конларини ўзлаштириш ва қимматбаҳо металларни қайта ишлаш бўйича келишувлар имзоладилар

Ўзбекистон ва Хитой олтин конларини ўзлаштириш ва қимматбаҳо металларни қайта ишлаш бўйича келишувлар имзоладилар

Ўзбекистон ва Хитой олтин конларини ўзлаштириш ва қимматбаҳо металларни қайта ишлаш бўйича келишувлар имзоладилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Амалий ташриф доирасида Сурхондарё вилоятига келган Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси Лонг Юйсян ҳамда "JDB Group Limited" компанияси раиси Чен Хунг То бошчилигидаги делегация вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ҳамроҳлигида Термиз халқаро савдо маркази фаолияти билан танишди.

Учрашув ва тақдимотлар жараёнида меҳмонларга Сурхондарё вилоятининг инвестициявий салоҳияти, ҳудуднинг стратегик геоиқтисодий жойлашуви, ишга солинмаган ресурс ва захиралар, шунингдек, ташқи бозорлар билан ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган истиқболли йўналишлар атрофлича тақдим этилди.

Делегация ҳамраиси Лонг Юйсян Сурхондарё вилоятининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги юқори экспортбоп салоҳиятини алоҳида эътироф этиб, ҳудудда етиштирилаётган сифатли ва рақобатбардош қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Гонконг бозорларига чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ташаббусини илгари сурди.

Меҳмонлар Термиз халқаро савдо маркази Жанубий, Шимолий ва Шарқий Осиё давлатларини ўзаро боғловчи муҳим минтақавий логистика ҳаби сифатида шаклланиш имкониятига эга эканини таъкидлаб, Гонконглик инвесторларни Сурхондарё вилоятига жалб этишда кўмаклашишга тайёр эканликларини билдирди.

Хитой делегациясининг Сурхондарё вилоятига амалий ташрифи якунлангач, меҳмонлар вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов томонидан Термиз халқаро аэропортидан кузатиб қўйилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР