Валюта курслари 30/12/2025
$1 – 12025.33
UZS – -0.27%
€1 – 14162.23
UZS – -0.21%
₽1 – 155.25
UZS – 0.06%
Қидириш
Ўзбекистон ва Хитой кончилик саноатига инвестициялар ва уни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 30 декабрь куни Тоғ-кон саноати ва геология вазирининг биринчи ўринбосари Ф. Хамидова, вазирлик мутасаддилари билан биргаликда Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Юй Сзюн бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистонда тоғ-кон саноати ва геология соҳасида сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янги таҳрирдаги “Ер қаъри тўғрисидаги” қонуннинг аҳамияти ҳамда инвесторлар учун яратилаётган қулай шарт-шароитлар ҳақида фикр алмашилди.

Шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари, жумладан соҳада фаолият олиб бораётган Хитой инвесторларининг ташаббуслари, келгусида ҳамкорликни кенгайтириш ва янги инвестицияларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР