Валюта курслари 05/11/2025
$1 – 11950.63
UZS – -0.18%
€1 – 13744.42
UZS – -0.3%
₽1 – 147.70
UZS – -0.06%
Қидириш
Ўзбекистон ва Хитой компаниялари инфратузилма лойиҳалари бўйича ҳамкорликни йўлга қўяди

Ўзбекистон ва Хитой компаниялари инфратузилма лойиҳалари бўйича ҳамкорликни йўлга қўяди

Ўзбекистон ва Хитой компаниялари инфратузилма лойиҳалари бўйича ҳамкорликни йўлга қўяди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 4 ноябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахобов ҳамда «Ўзсувтаъминот» АЖ бошқарув раиси ўринбосари Нодир Ходжамов Хитойнинг етакчи қурилиш холдингларидан бири — “Shaanxi Construction Engineering Group (SCG)” делегацияси билан учрашув ўтказди.

Суҳбат чоғида қурилиш, инфратузилма, энергия тежамкор материаллар ва инновацион лойиҳалар соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди.

Хусусан, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида 50 минг кублик ва Андижон вилояти Пахтаобод туманида 25 минг кублик сув тозалаш иншоотлари қурилиши бўйича лойиҳалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, мазкур лойиҳа Ўзбекистонда тўқимачилик соҳасида илк бор амалга оширилаётган ташаббус бўлиб, маҳаллий маҳсулотларни экспорт бозорига чиқариш имкониятини кенгайтиради.

Компания ушбу лойиҳаларни давлат-хусусий шерикчилик асосида 10 йилдан 20 йилгача молиялаштириш ва бошқариш моделида амалга оширишни таклиф этди.

Shaanxi Construction Engineering Group (SCG) — Шэнси вилоятида жойлашган йирик давлат компанияси бўлиб, 460 дан ортиқ филиал, 12 хорижий ваколатхона ва 120 мингдан зиёд ходимга эга.

Компания фуқаролик, саноат, транспорт, энергетика ва гидроинженерлик объектларини қуришда катта тажрибага эга бўлиб, дунё бўйлаб йирик лойиҳаларни амалга оширган.

Учрашув якунида томонлар қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича амалий қадамларни белгилашга келишиб олди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг