Валюта курслари 02/12/2025
$1 – 11895.57
UZS – -0.38%
€1 – 13826.22
UZS – 0.08%
₽1 – 152.98
UZS – 0.2%
Қидириш
Ўзбекистон ва Хитой иқтисодий тажриба алмашиш дастурини ишга туширдилар

Ўзбекистон ва Хитой иқтисодий тажриба алмашиш дастурини ишга туширдилар

Ўзбекистон ва Хитой иқтисодий тажриба алмашиш дастурини ишга туширдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 1 декабрь куни Пекин шаҳрида Ўзбекистон ва ХХР ўртасида иқтисодий ривожланиш ҳамда тажриба алмашиш бўйича Дастур ўз ишини бошлади.

Мазкур дастур Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда ХХРнинг Давлат тараққиёт ва ислоҳотлар қўмитаси томонидан биргаликда ташкил этилди.

Дастур институционал ҳамкорликни чуқурлаштириш, иқтисодий ислоҳотлар ва саноат соҳасида Хитой тажрибасини ўрганишга қаратилган.

Шу куни ИССВ ҳамда Хитой Давлат тараққиёт ва ислоҳотлар қўмитаси ўртасидаги ҳамкорлик механизми доирасида Ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш Хитой томони ҳамда Ўзбекистон делегацияси иштирокида вазир ўринбосари Илзат Касимов ва Қўмита раиси ўринбосари Чжоу Хайбин ҳамраислигида ўтказилди.

Учрашувда савдо, транспорт ва логистика алоқаларини ривожлантириш, шунингдек, йирик инфратузилма лойиҳаларини, жумладан “Ўзбекистон - Қирғизистон - Хитой” темир йўли қурилишини жадаллаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Сунъий интеллект соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари, шунингдек, сунъий йўлдош технологияларини ривожлантириш бўйича қўшма ишлар, жумладан Марказий Осиёда «Beidou» тизими минтақавий марказини ташкил этиш ташаббуси муҳокама қилинди.

Тадбирлар якунида томонлар стратегик мулоқот ва амалий ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг