Ўзбекистон ва Хитой биотехнология ва илдиз ҳужайралар соҳасида ҳамкорликни муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Цзянь госпитали ва Carbon Intelligence Stem Cell компанияси бошқарув раиси Хуан Вэйдун, шунингдек Haishi Hainuo Group раҳбарияти иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда биотехнология ва илдиз ҳужайралар (stem cells) соҳасидаги илмий ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Хуан Вэйдун томонидан бир қатор йўналишларда ҳамкорлик таклиф этилди, жумладан:
илмий-тадқиқот муассасалари учун илдиз ҳужайраларини етказиб бериш ва клиник тадқиқотларни амалга ошириш;
gene screening (генлар скрининги) дастурларини йўлга қўйиш;
ахборот технологиялари соҳасида техник ҳамкорлик, хусусан Data Center фаолиятини йўлга қўйиш.
Учрашув давомида агентлик директори томонидан мамлакатимизда биотехнология соҳасини ривожлантириш ва илмий-тадқиқот салоҳиятини ошириш йўналишида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.