Ўзбекистон ва Хитой банк назорати соҳасида ҳамкорлик меморандумини имзоладилар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Марказий банк ва Хитой Молиявий назорати ва бошқаруви бўйича давлат бошқармаси ўртасида банк назорати соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ўзаро Англашув Меморандуми имзоланди.
Мазкур ҳужжат икки томонлама ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, банк тизими устидан самарали назоратни ташкил этиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳаларида ахборот алмашиш, шунингдек, Хитой банкларининг Ўзбекистон молия бозорида ўз фаолиятини йўлга қўйишига хизмат қилади.
Томонлар Меморандум доирасида ўзаро маслаҳатлашувлар, молиявий ва банк назорати соҳасида тажриба алмашишга ва қўшма тадбирлар ташкил этишга келишиб олдилар.