Валюта курслари 18/03/2026
$1 – 12129.01
UZS – 0.31%
€1 – 13968.98
UZS – 0.9%
₽1 – 147.99
UZS – -0.78%
Қидириш
Ўзбекистон ва Хитой Андижон вилоятидаги инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Хитой Андижон вилоятидаги инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Хитой Андижон вилоятидаги инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида вазир ўринбосари Илзат Касимовнинг “Hainan Xintanbo Investment” компанияси директорлар кенгаши раиси Ма Сзайшен билан учрашуви бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида Андижон вилоятида кўчмас мулк ва инфратузилма обектларини қуриш бўйича истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар ҳамкорликни изчил ривожлантириш, ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва икки томонлама лойиҳаларни босқичма-босқич амалга оширишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Ҳаинан Хинтанбо Инвестмент - 2013 йилда ташкил этилган Хитой Халқ Республикасининг Хайнан провинциясидаги инвестиция компаниясидир.

Фаолиятининг асосий йўналиши кўчмас мулк ва инфратузилмани ривожлантириш соҳасига кенг кўламли сармоялар киритишдан иборат. Иш фаолияти давомида компания йирик минтақавий лойиҳаларни амалга оширишда

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг