Ўзбекистон ва Хитой Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди — UzDaily.uz
Валюта курслари 10/09/2025
$1 – 12355.14
UZS – -0.68%
€1 – 14539.53
UZS – -0.3%
₽1 – 148.48
UZS – -2.23%
Қидириш
Ўзбекистон ва Хитой Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Хитой Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Хитой Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 9 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Афғонистон ишлари бўйича Махсус вакили Юе Сяоюн билан музокаралар ўтказди.

Учрашув мобайнида минтақа ва дунёда воқеалар ривожининг тез суръатларда ўсиб бораётганини ҳисобга олган ҳолда Афғонистондаги ҳозирги вазият бўйича фикр алмашилди.

Томонлар Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш бўйича минтақавий ва халқаро саъй-ҳаракатларнинг ҳолати ҳамда Афғонистон йўналишида бўлажак олий даражадаги тадбирларни муҳокама қилдилар.

Учрашув конструктив руҳда ўтди ҳамда Тошкент ва Пекин ўртасидаги амалий мулоқотни янада ривожлантиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканини тасдиқлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг