Валюта курслари 27/10/2025
$1 – 12117.35
UZS – -0.1%
€1 – 14069.46
UZS – 0.06%
₽1 – 149.49
UZS – 0.21%
Қидириш
Ўзбекистон ва Ветнам парламентлараро алоқаларни мустаҳкамламоқда

Ўзбекистон ва Ветнам парламентлараро алоқаларни мустаҳкамламоқда

Ўзбекистон ва Ветнам парламентлараро алоқаларни мустаҳкамламоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддин Исмоилов бошчилигидаги делегациянинг Ханой шаҳрига ташрифи доирасида Вьетнам Миллий мажлиси Раиси Чан Тхань Ман билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон — Вьетнам муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, хусусан парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик фаоллашгани, мунтазамлик касб этган олий даражадаги самарали мулоқотлар Ўзбекистон — Вьетнам ҳамкорлигини барча – сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда изчил ривожлантиришга кучли туртки бергани алоҳида қайд этилди.

Қонунчилик палатаси Спикери Вьетнам томонига Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари, қуйи палатанинг фаолияти, қонун ижодкорлиги ва парламент назорати, парламентлараро ҳамкорлик соҳасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумотлар бериб ўтди.

Ўз навбатида, Чан Тхань Ман Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамияти билан самарали ва очиқ ташқи сиёсатини юқори баҳолаб, икки томонлама алоқаларни ривожлантиришда муҳим омил бўлган парламентлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш ҳар томонлама фойдали эканини таъкидлади. 

Суҳбат давомида ушбу йўналишдаги мулоқотларни кўпайтириш, олий ва юқори даражада эришилган келишувлар устидан парламент назоратини таъминлаш, дўстлик гуруҳлари имкониятларидан самарали фойдаланиш ва қонун ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш лозимлиги урғуланди.

Томонлар шунингдек, Ўзбекистон билан Вьетнам ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар, энг аввало, минерал ўғитлар ишлаб чиқариш, логистика ва туризм соҳаларида ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидладилар. 

Учрашув дўстона ва конструктив руҳда ўтди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг