Валюта курслари 23/01/2026
$1 – 12136.92
UZS – 0.12%
€1 – 14191.70
UZS – 0.03%
₽1 – 159.99
UZS – 2.3%
Қидириш
Ўзбекистон ва Венгрия суд тиббиёти соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар

Ўзбекистон ва Венгрия суд тиббиёти соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар

Ўзбекистон ва Венгрия суд тиббиёти соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Акбар Ташкулов хизмат сафари доирасида Венгрия суд-экспертиза институти директори Мартон Лонтаи билан учрашиб, суд-экспертиза фаолиятини ислоҳ қилиш, соҳага замонавий технологияларни жорий этиш, инфратузилмани модернизация қилишга қаратилган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолияти халқаро стандартлар, жумладан, ISO/IEC 17025 талабларига тўлиқ мувофиқ ташкил этилгани, соҳани рақамлаштириш ва сунъий интеллектни жорий этиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва илмий-тадқиқот салоҳиятини ривожлантириш масалаларига алоҳида урғу берилди.

Марказнинг халқаро эксперт тармоқларида фаол иштирок этиши ҳамда 2028 йилда Самарқанд шаҳрида AFSNнинг 20-йиғилиши ўтказилиши қайд этилди.

Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон ва Венгрия суд экспертиза тузилмалари ўртасида меморандум имзолаш орқали амалий ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг