Валюта курслари 13/11/2025
$1 – 11972.35
UZS – -0.15%
€1 – 13852.01
UZS – -0.1%
₽1 – 147.52
UZS – -0.02%
Қидириш
Ўзбекистон ва Венгрия рақамли инфратузилмани ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Венгрия рақамли инфратузилмани ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Венгрия рақамли инфратузилмани ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 12 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Венгриянинг халқаро бизнес алоқаларини ривожлантириш бўйича Фавқулодда элчиси, «4iG» компанияси бошқарув кенгаши раиси Геллерт Ясаи бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Музокаралар давомида томонлар телекоммуникация соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиб, инфратузилмани модернизация қилиш, алоқа сифати ва тармоқ активларини бошқариш самарадорлигини ошириш масалаларига эътибор қаратдилар.

Рақамли трансформацияни жадаллаштириш мақсадида замонавий технологиялар ва илғор халқаро тажрибани жорий этиш муҳимлиги таъкидланди.

«4iG» компанияси Ўзбекистон IТ-инфратузилмасини ривожлантириш, инновацион ечимларни татбиқ этиш, аутсорсингни кенгайтириш ҳамда малакали кадрлар тайёрлаш жараёнларида фаол иштирок этишга қизиқишини билдирди. Шунингдек, “Рақамли Ўзбекистон – 2030” миллий дастури доирасида шериклик имкониятлари кўриб чиқилди.

Музокаралар якунида томонлар ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва мамлакатнинг барқарор технологик ривожланишига қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёрликларини билдирдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг