Валюта курслари 11/11/2025
$1 – 12014.94
UZS – -0.38%
€1 – 13900.08
UZS – -0.12%
₽1 – 148.31
UZS – -0.38%
Қидириш
Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида жиноятчиларни экстрадиция қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланди

Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида жиноятчиларни экстрадиция қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланди

Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида жиноятчиларни экстрадиция қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Мажлисда “Ўзбекистон Республикаси билан Венгрия ўртасида ушлаб бериш тўғрисидаги Шартномани (Будапешт, 2025 йил 20 май) ратификация қилиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.

Бугунги кунда терроризм, экстремизм, иқтисодий жиноятлар ва уюшган жиноятчиликнинг турли кўринишларидан келиб чиқадиган хавф-хатарлар ортиб бораётгани давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва бу соҳадаги ҳуқуқий асосларни такомиллаштиришни тақозо этмоқда.

Жиноятчиликка қарши курашда давлатлараро ҳуқуқий ёрдамни йўлга қўйиш ва уни тизимли равишда амалга ошириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида ушлаб бериш масалалари бўйича амалда шартномавий асос мавжуд эмаслиги икки томонлама ҳамкорлик имкониятларини чекламоқда.

Мазкур шартнома муқаддима ва 26 та моддадан иборат бўлиб, унда жиноят содир этган шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш ёки уларга нисбатан чиқарилган ҳукмни ижро этиш мақсадида ушлаб бериш тартиби, асослари ва шартлари белгиланган.

Шартнома кучга кириши натижасида Ўзбекистон ва Венгрия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасида жиноят ишларини тергов қилиш ва судда кўриш самарадорлиги ошади. Шунингдек, жиноят содир этган шахсларнинг жазодан қочиб қутулишига йўл қўймаслик, яъни жавобгарликнинг муқаррарлиги принципи таъминланади.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди ва Сенатга юборилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг