Валюта курслари 14/11/2025
$1 – 11985.10
UZS – 0.11%
€1 – 13923.09
UZS – 0.51%
₽1 – 148.86
UZS – 0.91%
Қидириш
Ўзбекистон ва Венгрия IТ соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар

Ўзбекистон ва Венгрия IТ соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар

Ўзбекистон ва Венгрия IТ соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Венгриянинг йирик телекоммуникация ва IТ ечимлари ишлаб чиқувчиси — 4iG компанияси раҳбари Гиллерт Ясай билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида рақамли иқтисодиёт, IТ оутсоурсинг, телекоммуникация инфратузилмаси ҳамда маълумотлар марказларини ривожлантириш соҳаларида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар Будапешт шаҳрида ўтказиши режалаштирилаётган “Uzbekistan Outsourcing Conference” тадбирининг аҳамиятини алоҳида таъкидлаб, уни Ўзбекистон IТ соҳасини Европа бизнес ҳамжамиятига таништириш учун муҳим майдон сифатида баҳоладилар.

Суҳбат чоғида дата-марказлар барпо этиш, яшил энергия асосида ишлайдиган инфратузилма яратиш, кадрлар тайёрлаш ва солиқ имтиёзлари масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, 4iG вакиллари Ўзбекистоннинг қулай инвестиция муҳити, ортиқча энергия захираларидан оқилона фойдаланиш ва сунъий интеллект ривожида дата-марказларнинг ўрни бўйича фикр алмашдилар.

Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва Европа компанияларини Ўзбекистон IТ экотизимига жалб этиш борасида келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг