Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон ва UKEF устувор лойиҳаларни молиялаштириш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзоладилар.
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 26 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Буюк Британия экспорт молиялаштириш (UKEF) бош директори Тим Рид билан учрашди.
Музокаралар давомида томонлар Ўзбекистонда инвестиция муҳитини яхшилаш ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда хусусий секторнинг ролини кучайтиришга қаратилган иқтисодий ислоҳотларни муҳокама қилишди.
Учрашув якунида Ўзбекистонда устувор инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш учун УКEФ молиявий воситаларидан фойдаланишни назарда тутувчи ўзаро англашув меморандуми имзоланди.