Валюта курслари 06/03/2026
$1 – 12175.53
UZS – -0.04%
€1 – 14151.62
UZS – 0.09%
₽1 – 155.08
UZS – -1.05%
Қидириш
Ўзбекистон ва UBAF савдо молиялаштириш соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради

Ўзбекистон ва UBAF савдо молиялаштириш соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради

Ўзбекистон ва UBAF савдо молиялаштириш соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Акрам Алиев “Union de Banques Arabes et Françaises (UBAF)” компаниясининг Марказий Осиё ва Озарбайжон бўйича раҳбари Оливе Гризард билан учрашув ўтказди.

UBAF халқаро савдони молиялаштириш ҳамда экспорт-импорт операцияларини қўллаб-қувватлашга ихтисослашган етакчи банклардан бири бўлиб, Европа ва араб мамлакатлари ўртасидаги молиявий ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим роль ўйнайди.

Учрашув давомида Ўзбекистон ва UBAF ўртасида савдони молиялаштириш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, экспорт қилувчи корхоналарни айланма маблағлар билан таъминлаш, экспорт операцияларини молиялаштириш инструментларини кенгайтириш ҳамда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Музокаралар якунида томонлар савдони молиялаштириш инструментларини кенг қўллаш, экспортни қўллаб-қувватлаш механизмларини ривожлантириш ҳамда ушбу йўналишларда амалий

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг