Ўзбекистон ва Türksat телекоммуникация соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Türksat телекоммуникация соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 1 апрель куни Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Акрам Алиев Туркиянинг Türksat A.Ş. компанияси сунъий йўлдош тизимлари бўйича бизнесни ривожлантириш ва маркетинг директори Öмер Şамил Аçба билан учрашув ўтказди.
1990 йилда асос солинган Türksat A.Ş. компанияси Туркиянинг етакчи сунъий йўлдош алоқаси оператори ҳисобланади.
Компания Европа, Осиё ва Африка давлатларида хизмат кўрсатиб, давлат ва хусусий сектор вакилларига замонавий сунъий йўлдош ва кабель инфратузилмаси орқали телевидение, интернет ҳамда маълумотлар узатиш соҳаларида кенг кўламли телекоммуникация ечимларини таклиф этади.
Мулоқот чоғида телекоммуникациялар, сунъий йўлдош алоқаси ва рақамли инфратузилма соҳаларида ҳамкорлик қилиш, шунингдек, илғор технологияларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар шериклик алоқаларини кенгайтириш, тажриба алмашиш ва рақамли трансформация йўналишидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирдилар.
Ўзбекистон томони турк компаниясининг ташаббусларини қўллаб-қувватлашини ҳамда уларни амалга оширишда кўмаклашишга тайёрлигини маълум қилди.