Валюта курслари 31/03/2026
$1 – 12210.71
UZS – 0.12%
€1 – 14036.21
UZS – -0.09%
₽1 – 150.36
UZS – 0.43%
Қидириш
Ўзбекистон ва Тюмень вилояти ўртасида саноат ва инвестициявий ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

Ўзбекистон ва Тюмень вилояти ўртасида саноат ва инвестициявий ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

Ўзбекистон ва Тюмень вилояти ўртасида саноат ва инвестициявий ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари в.в.б. Одилхон Рустамов Тюмень вилояти Савдо-саноат палатаси иттифоқи вакиллари — Президент маслаҳатчиси Владимир Долгушин ҳамда Ташқи иқтисодий фаолият маркази директори Оксана Скрауч бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида икки ҳудуд корхоналари ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни чуқурлаштириш, мавжуд ҳамкорликни кенгайтириш ва янги қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар ишлаб чиқариш кооперациясини ривожлантириш орқали ўзаро манфаатли ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга тайёр эканликларини билдирди.

Музокараларда қурилиш ва лойиҳалаш, электротехника, транспорт, тоғ-кон ва геология, металлургия, қишлоқ хўжалиги ҳамда озиқ-овқат саноати каби қатор соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш устувор йўналишлар сифатида белгиланди.

Шунингдек, жорий йил 20–22 апрель кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат форуми доирасида ҳамкорликни фаоллаштириш, тадбиркорлар иштирокини кенгайтириш ва аниқ келишувларга эришиш бўйича режалар кўриб чиқилди.

Учрашув якунида томонлар амалий натижаларга йўналтирилган ҳамкорликни йўлга қўйиш, инвестиция ва ишлаб чиқаришга оид қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда узоқ муддатли шерикликни мустаҳкамлашга келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг