Валюта курслари 26/12/2025
$1 – 12078.47
UZS – 0.09%
€1 – 14234.48
UZS – -0.04%
₽1 – 155.23
UZS – 0.99%
Қидириш
Ўзбекистон ва Туркманистон фармацевтика саноатида ҳамкорлик шартномасини имзоладилар

Ўзбекистон ва Туркманистон фармацевтика саноатида ҳамкорлик шартномасини имзоладилар

Ўзбекистон ва Туркманистон фармацевтика саноатида ҳамкорлик шартномасини имзоладилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда Фармацевтика техник университети Туркманистоннинг “Altyn Kanun” ташкилоти билан фармацевтика соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолади.

Мазкур келишув икки давлат ҳудудида ишлаб чиқариладиган фармацевтика маҳсулотларини харид қилиш, сотиш, экспорт ва импорт қилиш йўналишларида ҳамкорликни йўлга қўйишни назарда тутади.

Бу эса фармацевтика бозорларини кенгайтириш, маҳсулотлар айирбошлаш ҳажмини ошириш ҳамда ўзаро иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Шунингдек, келишув доирасида тиббий таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Хусусан, Туркманистон фуқароларини Ўзбекистондаги Фармацевтика техник университетида профессионал таълим олишга йўналтириш режалаштирилган.

Ушбу келишув икки давлат ўртасида фармацевтика ҳамда тиббий таълим соҳаларидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиши, илмий-амалий тажриба алмашинувини кенгайтириши ва юқори малакали мутахассислар тайёрлашга хизмат қилиши кутилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг