Валюта курслари 18/11/2025
$1 – 12009.92
UZS – -0.25%
€1 – 13933.91
UZS – -0.42%
₽1 – 147.80
UZS – -0.92%
Қидириш
Ўзбекистон ва Туркманистон Энергетика вазирлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон ва Туркманистон Энергетика вазирлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон ва Туркманистон Энергетика вазирлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Туркманистон Республикаси Энергетика вазири Аннагелди Сапаров ҳамда «Turkmengaz» миллий нефть-газ компанияси раиси Максад Бабаев билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда шунингдек, ёқилғи-энергетика компаниялари раҳбарияти ва масъуллари иштирок этди.

Учрашувда икки дўст ва қардош мамлакатлар раҳбарлари — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Республикаси Президенти Сердар Бердимуҳамедов томонидан илгари сурилаётган ташаббуслар туфайли барча соҳалар қатори ёқилғи-энергетика соҳасида ҳам икки томонлама ҳамкорлик алоқалари изчил ва самарали ривожланаётгани таъкидланди.

Тошкентда бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви доирасида Ўзбекистон – Туркманистон стратегик шериклигини мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича икки томонлама келишувларнинг салмоқли тўплами қабул қилингани алоҳида қайд этилди.

Учрашувда ёқилғи-энергетика соҳасидаги самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш бўйича икки мамлакат раҳбарлари белгилаб берган вазифаларни биргаликда самарали ташкил қилишга келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг