Валюта курслари 30/03/2026
$1 – 12195.50
UZS – 0.13%
€1 – 14049.22
UZS – -0.22%
₽1 – 149.71
UZS – 0.8%
Қидириш
Ўзбекистон ва Туркманистон энергетика соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Ўзбекистон ва Туркманистон энергетика соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Ўзбекистон ва Туркманистон энергетика соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ашхободда Ўзбекистон элчиси Равшанбек Алимовнинг Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари Гуванч Агаджанов билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Томонлар ёқилғи-энергетика соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

Икки давлат раҳбарларининг қатъий сиёсий иродаси ва саъй-ҳаракатлари туфайли давлатлараро муносабатлар сўнгги йилларда сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани, барча соҳа ва йўналишларда икки томонлама ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётгани қайд этилди.

Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ҳамкорлик мунтазам равишда кенгайиб, янги мазмун ва амалий натижалар билан бойиб бораётганини таъкидланди.

Учрашувда, шунингдек, нефть-газ тармоғида кооперация алоқаларини ривожлантириш бўйича фикр алмашилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг