Валюта курслари 28/11/2025
$1 – 11902.30
UZS – 0.17%
€1 – 13780.48
UZS – 0.23%
₽1 – 152.18
UZS – 0.75%
Қидириш
Ўзбекистон ва Туркиянинг Abdi Ibrohim компанияси фармацевтика лойиҳаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Туркиянинг Abdi Ibrohim компанияси фармацевтика лойиҳаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Туркиянинг Abdi Ibrohim компанияси фармацевтика лойиҳаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида Туркиянинг йирик фармацевтика компанияси - “Abdi Ibrahim Ilac” вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон фармацевтика бозорида маркетинг тадқиқотларини кенгайтириш, халқаро ҳамкорлик йўналишларини кучайтириш, ишлаб чиқариш бўйича янги лойиҳаларни ўрганиш бўйича муҳокама бўлиб ўтди.

Шунингдек, томонлар Ўзбекистонда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтиришга қаратилган истиқболли ташаббуслар бўйича фикр алмашдилар.

Учрашув якунида қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш, инвестицион ва илмий-амалий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувларга эришилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг