Ўзбекистон ва Туркия телекоммуникация соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон ва Туркия телекоммуникация соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Акрам Алиев Туркиянинг йирик телекоммуникация компанияси “Türk Telekom” бош директори Эбубекир Шаҳин билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ҳамкорлик сўнгги йилларда сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани, иқтисодий, инвестициявий ва технологик алоқалар изчил ривожланиб бораётгани қайд этилди.
Томонлар қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари, телекоммуникация бозорининг рақобатбардошлигини ошириш ҳамда илғор технологияларни жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.
Учрашув якунида томонлар ташаббусларни ҳаётга татбиқ қилиш ва технологик ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган фаол мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар.