Валюта курслари 21/01/2026
$1 – 12073.29
UZS – 0.18%
€1 – 14158.35
UZS – 1.07%
₽1 – 155.16
UZS – 0.3%
Қидириш
Ўзбекистон ва Туркия қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Ўзбекистон ва Туркия қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Ўзбекистон ва Туркия қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ва Туркия қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик шерикликни кенгайтиришда давом этмоқда.

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги департамент бошлиғи Шохрух Акрамов Туркияга ишчи ташрифи давомида Туркия Республикаси Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлиги раҳбарияти билан учрашувлар ўтказди.

Музокаралар давомида икки давлат ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, тажриба алмашиш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда илмий-техник ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, хизмат сафари доирасида делегация Туркия Қишлоқ хўжалиги корхоналари бош бошқармаси — TIGEM бош директори ўринбосари Камер Эртуран Ибришим ҳамда Туркия Республикасининг Қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари ва сиёсати бош бошқармаси — TAGEM бош директори ўринбосари доктор Фатих Ўздемир билан ҳам учрашди.

Ўзаро мулоқотлар чоғида Ўзбекистон ва Туркия ўртасида чорвачилик ва уруғчилик йўналишларида ҳамкорликни давом эттириш, илғор тажрибалар алмашиш, қўшма ташаббусларни амалга ошириш, илмий-инновацион тажрибалар алмашиш, илғор технологияларни трансфер қилиш ҳамда қишлоқ хўжалигида қўшма илмий дастурлар ишлаб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашувлар якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш, илмий-тадқиқот фаолиятини кучайтириш, инновацион ишланмаларни амалиётга жорий этиш ҳамда технологиялар трансфери бўйича қўшма дастур тайёрлаш юзасидан келишувга эришдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР