Валюта курслари 29/01/2026
$1 – 12168.98
UZS – 0.34%
€1 – 14588.17
UZS – 1.17%
₽1 – 159.89
UZS – 0.86%
Қидириш
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик янада мустаҳкамланмоқда

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик янада мустаҳкамланмоқда

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик янада мустаҳкамланмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 28 январь куни Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов, Туркия Республикаси Олий таълим кенгаши раиси Эрол Ўзвар билан Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар соҳаси раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув аввалида томонлар Ўзбекистон–Туркия муносабатлари сўнгги йилларда кенг қамровли стратегик шериклик даражасига кўтарилганини, жумладан, олий таълим, фан ва инновациялар соҳаларидаги ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидладилар.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан 29 январь куни Туркия Республикасига амалга оширадиган расмий ташрифи икки томонлама ҳамкорликни, жумладан, олий таълим, фан ва инновациялар соҳаларидаги алоқаларни янги босқичга олиб чиқишда муҳим аҳамият касб этиши алоҳида қайд этилди.

Учрашув давомида олий таълим, фан ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорликнинг мавжуд ҳуқуқий асослари, жумладан, икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида илм-фан салоҳияти, муҳандислик ишланмалари ва юқори технологиялар соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим ҳамда соҳавий идоралар ўртасида имзоланган англашув меморандумлари ижроси муҳокама қилинди.

Шунингдек, 2022–2024 йилларда Измир, Самарқанд ва Истанбул шаҳарларида ўтказилган Ўзбекистон–Туркия таълим форумлари натижалари, улар доирасида ўрнатилган олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари таҳлил қилинди.

Айни пайтда қўшма таълим дастурлари доирасида амалга оширилаётган ишлар, мавжуд ютуқлар ва келгусида ушбу йўналишни янада кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувда Туркий давлатлар халқаро университетини ташкил этиш лойиҳасининг амалий босқичлари муҳокама қилиниб, унинг фаолиятини тўлиқ йўлга қўйиш мақсадида профессор-ўқитувчиларни жалб этиш, электрон таълим ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш каби масалалар юзасидан Туркия томонининг кўмаги муҳим экани қайд этилди.

Бундан ташқари, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузурида Юнус Эмре институти маданият маркази филиалини ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан фикр алмашилди ҳамда ушбу лойиҳанинг икки мамлакат ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада мустаҳкамлашдаги аҳамияти таъкидланди.

Учрашув якунида томонлар олий таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, қўшма таълим ва илмий лойиҳаларни кенгайтириш ҳамда мавжуд ташаббусларни самарали амалга оширишга тайёр эканликларини билдирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР