Валюта курслари 11/12/2025
$1 – 12020.90
UZS – 0.15%
€1 – 13988.72
UZS – 0.01%
₽1 – 155.49
UZS – -0.76%
Қидириш
Ўзбекистон ва Туркия инвестиция ва ҳамкорликни кенгайтиришни онлайн тарзда муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Туркия инвестиция ва ҳамкорликни кенгайтиришни онлайн тарзда муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Туркия инвестиция ва ҳамкорликни кенгайтиришни онлайн тарзда муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 9 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Халқаро муносабатлар департаменти, Ўзбекистон Республикасининг Туркиядаги элчихонаси масъул вакиллари ҳамда Туркиянинг Ўзбекистондаги ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида Ўзбекистон-Туркия ўртасидаги навбатдаги Олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгаши йиғилишига пухта тайёргарлик кўриш ҳамда ҳамкорликнинг янги йўналишларида турк капиталини иштирокини кенгайтириш мақсадида онлайн учрашув ташкил этилди.

Учрашувда DEIK (Ташқи иқтисодий алоқалар кенгаши) Туркия–Ўзбекистон Ишбилармонлар кенгаши раиси Öзгüр Онур Öзгüвен, UTID (Ўзбекистон ва Туркия ишбилармонлари уюшмаси) бошқарув кенгаши аъзолари ҳамда уюшма раиси Давут Азми Эрбаş, MUSIAD (Мустақил саноатчилар ва ишбилармонлар уюшмаси)нинг Ўзбекистондаги раҳбари Сердар Келебек, ASKON (Анадолу шерлари бизнесменлар ассоциацияси)нинг Ўзбекистондаги раҳбари Эрсан Булут, Туркиянинг Тошкентдаги элчихонаси бош тижорат маслаҳатчиси Суави Öнал ва тижорат маслаҳатчиси Аҳмет Мелиҳ Ҳората иштирок этди.

Мулоқот давомида томонлар икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг амалдаги ҳолати, барқарор ва ўзаро манфаатли алоқаларни янада ривожлантириш, Ўзбекистон бозорида турк инвестициялари ва капитали иштирокини кенгайтириш имкониятлари юзасидан фикр алмашдилар.

Шунингдек, қўшма лойиҳалар ва ташаббусларни амалга ошириш, бизнес муҳити ва инвестицион шароитларни такомиллаштириш билан боғлиқ мавжуд масалалар муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини изчил ривожлантириш ва кенгайтириш, шунингдек, белгиланган устувор йўналишлар бўйича самарали ва тизимли ҳамкорликни давом эттириш юзасидан келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг