Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон ва Туркия икки томонлама келишувларни амалга оширишга содиқлигини яна бир бор тасдиқлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 11 август куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат чоғида икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари, бўлажак тадбирларга тайёргарлик кўриш, шунингдек, стратегик шерикликни мустаҳкамлаш йўллари муҳокама қилинди. Минтақавий ва халқаро кун тартибига алоҳида эътибор қаратилди.
Ташқи ишлар вазирликлари икки давлат ўртасида эришилган барча келишувларни ўз вақтида амалга ошириш учун яқин ҳамкорликни давом эттириш ниятида эканликларини тасдиқладилар.