Ўзбекистон ва ТIKA кооперативларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва ТIKA кооперативларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва ТIKA кооперативларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Адлия вазирлигида Вазир котибияти бошлиғи А. Сарабеков ва Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТIKA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Эсин Ачар Эргин хоним билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда аҳоли фаровонлигини ошириш ва қишлоқларда камбағалликни қисқартиришда кооперативлар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш борасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, Самарқанд вилоятидаги “Navkat COOP” ҳамда Сурхондарё вилоятидаги “Dilorom COOP” кооперативлари мисолида аҳолини иш билан таъминлаш, хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича эришилган амалий натижалар тақдимот қилинди.

Шунингдек, Туркиянинг аёллар ва ёшлар кооперативини ривожлантириш борасидаги ижобий тажрибасини ўрганиш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув якунида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг