Валюта курслари 12/12/2025
$1 – 12047.45
UZS – 0.22%
€1 – 14099.13
UZS – 0.79%
₽1 – 151.90
UZS – -2.31%
Қидириш
Ўзбекистон ва TBC Bank Group рақамли банкчилик ва сунъий интеллект ечимларини кенгайтиришни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва TBC Bank Group рақамли банкчилик ва сунъий интеллект ечимларини кенгайтиришни муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва TBC Bank Group рақамли банкчилик ва сунъий интеллект ечимларини кенгайтиришни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 11 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов TBC Bank Group банк гуруҳи раҳбарияти билан музокаралар ўтказди.

TBC Bank Group 2020 йилдан буён Ўзбекистонда фаолият юритиб келмоқда ва бугунги кунда Марказий Осиёдаги энг йирик рақамли банк экотизимларидан бири сифатида 5,7 миллиондан ортиқ ойлик фаол фойдаланувчиларга хизмат кўрсатмоқда.

Учрашув давомида томонлар банк-молия соҳасида ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, шунингдек, рақамли хизматлар ва инновацион технологияларни ривожлантириш бўйича истиқболли йўналишларни муҳокама қилдилар. ТBC вакиллари банкнинг ўз сунъий интеллект инфратузилмасини шакллантиришга, шу жумладан, ҳисоблаш қувватларини кенгайтиришдан тортиб, SpeechTech ва LLM технологиялари асосидаги ечимларни ишлаб чиқишгача бўлган тизимли ёндашувини алоҳида таъкидладилар.

Шунингдек, банк гуруҳи Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтириш, янги лойиҳаларни ишга тушириш ва минтақавий бозордаги иштирокини мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг