Ўзбекистон ва Sura Holding мева экспорти учун агрокластерларга сармоя киритиш истиқболларини муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 17 апрель куни Ўзбекистон ишчи гуруҳи таркибида Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб турган Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Шоҳрух Гуламов “Sura Holding” компанияси раҳбари Аймен Абделбари билан музокаралар ўтказди.
Томонлар компаниянинг Ўзбекистондаги жорий лойиҳалари боришини кўриб чиқдилар. Хусусан, мева етиштириш, саралаш ва қадоқлаш ҳамда кейинчалик БАА ва Яқин Шарқнинг бошқа мамлакатларига экспорт қилиш бўйича компания агрокластерлари фаолияти кўриб чиқилди.
Компаниянинг Ўзбекистон ҳудудларидаги фаолиятини ҳамда етказиб бериш географиясини кенгайтириш мақсадида мева етиштириш ва экспорт қилиш бўйича янги лойиҳаларга компания сармояларини жалб этиш истиқболлари муҳокама қилинди.
“Sura Holding” агросаноат объектлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган мониторинг платформасига киритилади. Платформа инвестиция лойиҳалари боришини реал вақт режимида кузатиш имконини беради ва 5 май куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари ва Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши (GСС) саммити доирасида тақдим этилади.