Валюта курслари 20/11/2025
$1 – 11910.93
UZS – -0.25%
€1 – 13784.52
UZS – -0.4%
₽1 – 147.49
UZS – 0.06%
Қидириш
Ўзбекистон ва Словения фарматсевтика саноати соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Ўзбекистон ва Словения фарматсевтика саноати соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Ўзбекистон ва Словения фарматсевтика саноати соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон – Словения Ҳукуматлараро иқтисодий ҳамкорлик комиссияси йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов бошчилигидаги делегация иштирок этди.

Тадбир доирасида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ҳам сўзга чиқиб, икки давлат ўртасида амалга оширилаётган лойиҳалар ва фармацевтика соҳасидаги истиқболли имкониятлар ҳақида маълумот берди.

Учрашувда иқтисодий, инвестицион ва илмий-техник ҳамкорликни янада кенгайтириш борасида фикр алмашилди.

Словения томони билан биотехнология, фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш, инновацион ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва кадрлар тайёрлаш йўналишларида ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, фармацевтика йўналишида талабалар алмашинувини йўлга қўйишда ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Делегация ташрифи доирасида Словениянинг Миллий биология институтида учрашув бўлиб ўтди. Музокараларда:

қўшма илмий тадқиқотлар олиб бориш,

ёш мутахассислар малакасини ошириш,

тажриба ва билим алмашиш дастурларини йўлга қўйиш

каби йўналишларда ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан келишувга эришилди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган меморандумни имзоладилар. Ташриф чоғида Институт лабораториялари фаолияти ва амалга оширилаётган илмий изланишлар билан ҳам танишилди.

Томонлар фармацевтика соҳасида қўшма ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш, биотехнологик йўналишларни ривожлантириш, таълим ва илмий салоҳиятни оширишга қаратилган дастурларни ташкил этиш бўйича келишиб олдилар.

Шунингдек, инновацион ғояларни қўллаб-қувватлаш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан йўналишлар белгилаб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг