Валюта курслари 20/06/2025
$1 – 12559.26
UZS – -0.47%
€1 – 14413.01
UZS – -0.71%
₽1 – 160.17
UZS – -0.41%
Қидириш
Ўзбекистон 12/04/2025 Ўзбекистон ва Словакия ҲКнинг биринчи йиғилишини ўтказади

Ўзбекистон ва Словакия ҲКнинг биринчи йиғилишини ўтказади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 11 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида Словакия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Виктор Боретски билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда икки томонлама савдо-иқтисодий муносабатларни янада чуқурлаштириш масалалари ҳамда Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилишига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди.

Икки томонлама савдо ва сармоявий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати кўриб чиқилди. Ўтган йил якунларига кўра, мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 30 фоизга ошди. Ўзаро товар айирбошлаш асосан тўқимачилик, озиқ-овқат маҳсулотлари ва хизматлар, резина ва каучук маҳсулотлари, транспорт воситалари ва улар учун эҳтиёт қисмлар, механик ва электр жиҳозлари, оптик асбоблар ҳисобига ортди.

Инвестициявий ҳамкорлик изчил ривожланиб бормоқда – Ўзбекистонда Словакия инвесторлари иштирокидаги 19 компания фаолият юритмоқда, улар ахборот технологиялари, таълим, қурилиш, логистика, металлургия ва тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш соҳаларида фаолият юритмоқда.

Савдо-иқтисодий ҳамкорлик кўламини кескин кенгайтириш мақсадида ҳар томонлама чораларни қўллаш муҳимлигидан келиб чиқиб, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, машинасозлик, автомобилсозлик, кимё саноати, фармацевтика, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва ахборот технологиялари каби турли соҳаларда саноат кооперациясини ривожлантириш имкониятлари кўриб чиқилди.

Ишбилармонлар миссияларини ташкил этиш, туризм, таълим ва фан соҳаларида тадбиркорлатнинг ўзаро алоқаларини кенгайтириш масалалари келишиб олинди.

Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши савдо ва инвестицияларни кўпайтириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш ва амалга оширилишини доимий назорат қилишнинг синалган самарали механизми ҳисобланади. Ушбу якдил позициядан келиб чиққан ҳолда, учрашув якунлари бўйича томонлар Ўзбекистон ва Словакия ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўладиган Ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи ва кейинги йиғилишларини ташкил этишга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг