Валюта курслари 30/06/2025
$1 – 12654.13
UZS – 0.54%
€1 – 14817.99
UZS – 0.4%
₽1 – 161.18
UZS – 0.47%
Қидириш
Иқтисод 21/04/2025 Ўзбекистон ва Словакия Эксимбанки экспорт шартномаларини узоқ муддатли молиялаштириш ва суғурта қилиш бўйича келишиб олди

Ўзбекистон ва Словакия Эксимбанки экспорт шартномаларини узоқ муддатли молиялаштириш ва суғурта қилиш бўйича келишиб олди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Шу йилнинг 16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида вазир ўринбосари Акрам Алиев ва Словакия Республикаси Эксимбанки бош директори ўринбосари Милан Хорват ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда таъкидланганидек, Словакия Республикаси Эксимбанки Словакия компаниялари ва тижорат банклари билан ҳамкорликда Ўзбекистонда экспорт контрактларини молиялаштириш ва суғурталаш тузилмаси бўйича ишларни муваффақиятли якунламоқда.

Музокаралар натижалари бўйича ҳамкорликнинг бир қатор истиқболли йўналишлари, жумладан, узоқ муддатли экспорт кредитлари ажратиш, йирик экспорт шартномаларини суғурталаш, энергетика соҳасида ҳамкорлик қилиш ва лойиҳаларни узоқ муддатли молиялаштиришга келишилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР