Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон ва Швеция савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш йўлларини муҳокама қилмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Стокголм шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Швеция Риксдаги (парламенти) вице-спикери Юлия Кронлид билан учрашув ўтказди.
Музокаралар давомида парламентлараро алоқаларнинг ҳолати ва истиқболлари ҳамда ижтимоий соҳада лойиҳавий ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.
Швед парламент аъзоси Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади. У мазкур ислоҳотлар билан жорий йил апрель ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Парламентлараро иттифоқнинг юбилей сессиясида иштирок этган чоғида яқиндан танишганини таъкидлади.