Валюта курслари 27/06/2025
$1 – 12586.41
UZS – 0.44%
€1 – 14758.82
UZS – 1.52%
₽1 – 160.42
UZS – 0.38%
Қидириш
Ўзбекистон 27/06/2025 Ўзбекистон ва Швеция миграция ва мобиллик соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Швеция миграция ва мобиллик соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев Швеция Миграция вазири Ёхан Форсселл билан учрашув ўтказди.

Меҳмон Ўзбекистон томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларни юксак баҳолади. Мулоқот давомида икки томонлама муносабатлардаги ижобий динамика борасида фикр алмашдилар.

Учрашув давомида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик, мобиликлик ва реадмиссияга оид ҳукуматлараро битим тузиш, визани соддалаштириш тартиблари ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш масалалари бўйича атрофлича музокаралар олиб борилди.

Томонлар ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг