Валюта курслари 26/08/2025
$1 – 12305.80
UZS – -0.42%
€1 – 14389.17
UZS – 0.41%
₽1 – 152.56
UZS – -0.61%
Қидириш
Ўзбекистон 26/08/2025 Ўзбекистон ва ШҲТ: кўп қррали ҳамкорлик истиқболлари

Ўзбекистон ва ШҲТ: кўп қррали ҳамкорлик истиқболлари

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — ШҲТ 24 йил ичида муҳим шаклланиш йўлини босиб ўтди ва замонавий халқаро меъморчиликнинг муҳим қисмига айланди. Бугунги кунда ШҲТ Евроосиёнинг барқарорлиги ва ривожланишига ҳисса қўшаётган обрўли ва нуфузли бирлашмадир. Ташкилотга аъзолик 6 тадан 26 та иштирокчига (10 та аъзо-давлат, 2 та кузатувчи, 14 та мулоқот бўйича шерик) кўпайди ва ШҲТга бўлган қизиқиш ўсишда давом этмоқда. Халқаро ҳамжамият Ташкилотни тинчлик ва барқарорликка қаратилган саъй-ҳаракатларни бирлаштирувчи куч сифатида эътироф этади.

Бизнинг фикримизча, ШҲТнинг ютуқлари, унинг тобора ўсиб бораётган салоҳияти ва халқаро нуфузи кўп жиҳатдан қатор муҳим шартларга риоя этилиши туфайли содир бўлди.

Биринчидан, аъзо-давлатларнинг «Шанхай руҳи» асосий тамойилларига –ўзаро ишонч, ўзаро манфаат, тенглик, ўзаро маслаҳат, маданий хилма-хилликни ҳурмат қилиш ва умумий ривожланиш истагига қатъий риоя қилишидир. ШҲТ фаолияти мулоқот ва ишончга асосланган бўлиб, қарорлар якдиллик ва муроса асосида қабул қилинади.

Иккинчидан, блокдан ташқари мақом, очиқлик, учинчи давлатлар ёки ташкилотларга қарши турмаслик, иштирокчиларнинг тенглиги ва суверенитетини ҳурмат қилиш, бу– ШҲТ халқаро ҳуқуқий жозибадорлигининг кафолати. Бу, ШҲТга «танланган йирик давлатлар клуби» бўлишига имкон бермади, балки уни турли мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро алоқа қилишга тайёр бўлган очиқ бирлашмага айлантирди.

Учинчидан,   Марказий  Осиё кенгайиш жараёнларига қарамай, ШҲТнинг «географик ядроси» бўлиб қолмоқда, бу барча аъзо-давлатлар ўртасидаги муҳим ўзаро боғлиқлик бўлиб, эътибор ва ресурсларни тарқатишга имкон бермайди.

Ўзбекистон Республикаси ШҲТнинг асосчи-давлатларидан бири бўлиб, Ташкилотнинг ривожланишига салмоқли ҳисса қўшди. Мамлакатимиз ШҲТга 2003–2004, 2009–2010, 2015–2016 ва 2021–2022 йилларда – жами тўрт марта раислик қилди. Ўзбекистон томони саъй-ҳаракатларини ШҲТнинг норматив-ҳуқуқий ва институционал асосларини мустаҳкамлаш, шунингдек, аъзо-давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга йўналтирди.

 2017  йилдан  Президент Ш.M. Мирзиёев раҳбарлиги остида Ўзбекистон ШҲТ доирасида ҳамкорликни ташаббускорлик билан ривожлантиришга киришди. Сўнгги 7 йил ичида мамлакатимиз раҳбари хавфсизлик, саноат ва технологик кооперация, ўзаро транспорт-логистика алоқаси, инновациялар, рақамли ҳамда «яшил» ривожланиш, туризм, таълим ва бошқа соҳалардаги ҳам- корликни ривожлантиришга қаратилган 70 га яқин муҳим ташаббусларни илгари сурди.

Бугунги кунда ушбу ташаббуслар ШҲТнинг дастурий ва концептуал ҳужжатларида, кўп томонлама ҳамкорликнинг янги механизмлари кўринишида изчил амалга оширилмоқда. Ўзбекистон ШҲТ халқаро ҳамкорлик учун очиқ бўлган инклюзив майдон бўлиб қолиши, сиёсий қарама- қаршиликни  истисно  қилиши  ва «Шанхай руҳи» тамойилларига содиқ қолиши керак, деган позицияга амал қилади.

Мамлакатимиз барча иштирокчиларнинг манфаатларига жавоб берадиган муҳим йўналишларда амалий ҳамкорликни ривожлантириш орқали ШҲТнинг салоҳиятини намоён қилишдан манфаатдор.

Биринчидан–ШҲТ маконида хавф сизлик ва барқарорликни таъмин- лаш. Замонавий халқаро муносабатлар қарама-қаршиликларнинг кучайиши ва мамлакатлар ўртасидаги ишончнинг пасайиши билан тавсифланади. Дунёда ҳали ҳануз кескинлик ўчоқлари ва қуролли тўқнашувлар сақланиб қолмоқда. Стокгольм институти маълумотларига кўра, 56 та фаол можаро мавжуд бўлиб, шулардан 7 таси ШҲТ манфаатларига ўзи таъсирини кўрсатади.

Афғонистон, Сурия, Ироқ ва Яқин Шарқнинг бошқа мамлакатларида фаолият юритаётган халқаро террористик ташкилотлар минтақадаги вазиятни беқарор- лаштиришга интилиб, катта хавф туғдирмоқда.

ШҲТ   доирасида   хавфсизлик масалалари бўйича хатти-ҳаракатларни мувофиқлаштириш учун хавфсизлик кенгашлари, мудофаа вазирлари, ички ишлар вазирларининг мунтазам йиғилишлари ва экспертлик форумлари каби ҳамкорлик механизмлари жорий этилган. ШҲТнинг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (МАТТ) ваколатли органларга терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашда ўзаро ҳамкорлик қилишга ёрдам беради. Сўнгги икки йил ичида махсус хизматлар 69 та терактнинг олдини олди, террорчиларнинг 73 та бошланғич гуруҳини аниқлади ва 13 000 дан ортиқ молиялаштириш каналларини фош этди.

Шунга қарамай, замонавий таҳдидлар илғор технологияларни жорий этиш ва махсус хизматлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш орқали аксилтеррор тузилмаларининг самарадорлигини оширишни талаб қилади. Террорчиларнинг рақамли технологиялардан фойдаланишига қарши курашиш  муҳим  йўналиш саналади. Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш тўғрисидаги ҳамкорлик Битимини ва ШҲТ маконида экстремистик мафкурага қарши Қўшма дастурни қабул қилишни тезлаштириш мақсадга мувофиқдир.*

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг