Валюта курслари 22/12/2025
$1 – 11996.14
UZS – -0.21%
€1 – 14051.08
UZS – -0.3%
₽1 – 148.54
UZS – -1.26%
Қидириш
Ўзбекистон ва Сербия парламентлараро ҳамкорлик гуруҳларининг онлайн учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон ва Сербия парламентлараро ҳамкорлик гуруҳларининг онлайн учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон ва Сербия парламентлараро ҳамкорлик гуруҳларининг онлайн учрашуви бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —Сенатда “Ўзбекистон-Сербия” ва “Сербия-Ўзбекистон” парламентлараро ҳамкорлик гуруҳларининг онлайн учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Ўзбекистон–Сербия ўртасидаги икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш, хусусан, парламентлараро мулоқотни чуқурлаштириш, ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаш масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасида сиёсий мулоқот ва иқтисодий ҳамкорлик изчил ривожланиб бормоқда. Олий даражадаги ўзаро ташрифлар ва мулоқотлар бу жараёнга янги суръат бағишлаётгани қайд этилди.

Хусусан, 2025 йил октябрь ойида Сербия Президентининг Ўзбекистонга амалга оширган расмий ташрифи икки давлат ўртасидаги муносабатларни янги босқичга олиб чиққан муҳим воқеа сифатида эътироф этилди. Ташриф доирасида парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш, қўмиталар ва дўстлик гуруҳлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилгани таъкидланди.

Суҳбат чоғида парламентлараро ҳамкорлик гуруҳлари фаолиятини тизимли йўлга қўйиш, улар ўртасида мунтазам мулоқотни таъминлаш, қўшма ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар илгари сурилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг