Валюта курслари 30/10/2025
$1 – 11990.53
UZS – -0.12%
€1 – 13959.38
UZS – -0.24%
₽1 – 150.71
UZS – 0.33%
Қидириш
Ўзбекистон ва Сербия ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Англашув Меморандуми имзоланди

Ўзбекистон ва Сербия ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Англашув Меморандуми имзоланди

Ўзбекистон ва Сербия ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Англашув Меморандуми имзоланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич билан икки томонлама музокаралар бўлиб ўтди.

Икки давлат етакчилари ҳузурида ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар тўплами имзоланди.

Жумладан:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ва Сербия Республикаси Меҳнат, бандлик, фахрийлар ва ижтимоий масалалар вазирлиги ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Англашув Меморандуми ҳам имзоланди.

Ҳужжат қуйидаги йўналишларни қамраб олади:

– хорижий фуқароларнинг қонуний бандлигини таъминлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ;

– ноқонуний меҳнат миграциясининг олдини олиш;

– бандлик тизимидаги илғор тажрибалар билан ўзаро алмашиш.

Шунингдек, келишув доирасида икки мамлакат мутахассислари меҳнат миграциясига оид қонунчиликни мониторинг қилиш, маълумот алмашиш ва қўшма маслаҳатлашувлар ўтказишни йўлга қўяди.

Томонлар ўзбекистонлик фуқароларни Сербияда ишга қабул қилиш тартибини мувофиқлаштириш учун алоҳида техник баённома ишлаб чиқишни ҳам режалаштирган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг