Валюта курслари 04/09/2025
$1 – 12374.55
UZS – -0.39%
€1 – 14425.01
UZS – -0.23%
₽1 – 153.13
UZS – -0.76%
Қидириш
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ҳамкорликнинг янги лойиҳаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ҳамкорликнинг янги лойиҳаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ҳамкорликнинг янги лойиҳаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 3 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Саудия Арабистонининг етакчи компаниялари делегацияси билан учрашув ўтказди.

Делегацияга “Acwa Power” компанияси бошқарув кенгаши раиси Муҳаммад Абунайян бошчилик қилди.

Мулоқотда, шунингдек, InterHealth, Vision Invest, Miahona, Riyadh Cables, Saudi Tabreed, Al Bawani, Al Kathiri Holding, Abunayyan Holding, Kdot Partners ва бошқа йирик корпорациялар раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Учрашувда фармацевтика, соғлиқни сақлаш, транспорт, энергетика, сув таъминоти, саноат кооперацияси ва рақамли иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Алоҳида эътибор ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, инфратузилмани модернизация қилиш ҳамда инновацион ечимларни жорий этишга қаратилди.

Музокаралар якунида томонлар ҳамкорликнинг стратегик аҳамиятини таъкидлади ва янги истиқболли лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқиш бўйича келишиб олдилар. Бу ташаббуслар икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг