Валюта курслари 05/03/2026
$1 – 12179.81
UZS – -0.25%
€1 – 14139.54
UZS – -0.22%
₽1 – 156.73
UZS – -0.51%
Қидириш
Ўзбекистон ва Россия саноат ҳамкорлиги ва қўшма лойиҳаларни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон ва Россия саноат ҳамкорлиги ва қўшма лойиҳаларни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон ва Россия саноат ҳамкорлиги ва қўшма лойиҳаларни кенгайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари Кирилл Лисогорский билан учрашди.

Томонлар савдо-иқтисодий ва саноат соҳаларидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиб, ўзаро савдо ҳажмини янада ошириш ҳамда саноат кооперациясини кенгайтиришга бўлган ўзаро манфаатдорликни тасдиқладилар.

Шунингдек, янги қўшма лойиҳаларни ишга тушириш ва ишлаб чиқариш интеграциясини чуқурлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

2025 йил якунларига кўра, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 13 млрд АҚШ долларига етиб, 8,4 фоизга ошди. Ижобий динамика жорий йилда ҳам сақланиб қолмоқда: жорий йилнинг январь ойида ўзаро савдо 37 фоизга ошиб, 1,1 млрд долларни ташкил этди.

Учрашувда Қўшма лойиҳа офисининг фаолияти, шунингдек, икки мамлакатнинг тегишли идоралари ўртасидаги яқин мувофиқлаштириш алоҳида қайд этилди.

Шунингдек, 20–22 апрель кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган 6-Халқаро саноат кўргазмаси “ИННОПРОМ. Марказий Осиё”га тайёргарлик масалалари ҳам муҳокама қилинди. Мазкур тадбир янги саноат кооперацияси ташаббусларини илгари суриш учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилиши таъкидла

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг