Валюта курслари 26/09/2025
$1 – 12199.71
UZS – -0.16%
€1 – 14328.56
UZS – -0.35%
₽1 – 146.09
UZS – 0.08%
Қидириш
Ўзбекистон ва Россия рақобат сиёсати соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади

Ўзбекистон ва Россия рақобат сиёсати соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади

Ўзбекистон ва Россия рақобат сиёсати соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 22 сентябрь куни Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази Россия Федерациясининг Федерал антимонополия хизмати ўқув-методик маркази билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади.

Меморандумнинг энг долзарб бандларидан бири — россиялик мутахассисларни Ўзбекистонга жалб этиш орқали Қўмита ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари учун картелларни аниқлаш ва устун мавқе белгиланадиган ҳолатларни таҳлил қилиш бўйича махсус ўқув дастурларни ташкил этишдир.

Бу ташаббус нафақат халқаро тажриба алмашинуви, балки Ўзбекистоннинг миллий рақобат сиёсатини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш, ички бозорларнинг шаффофлиги ва рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш учун ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Учрашув якунида Тадқиқотлар маркази директори О.Жумаев ва Федерал антимонополия хизмати ўқув-методик маркази директори А.Миннахметов ҳамкорлик меморандумини имзоладилар. Ушбу келишув картелларга қарши курашиш, рақобат муҳитини яхшилаш ҳамда миллий ва халқаро тажрибани уйғунлаштиришда стратегик ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиши билан аҳамиятлидир.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР