Валюта курслари 13/11/2025
$1 – 11972.35
UZS – -0.15%
€1 – 13852.01
UZS – -0.1%
₽1 – 147.52
UZS – -0.02%
Қидириш
Ўзбекистон ва Россия меҳнат миграциясини соддалаштириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Россия меҳнат миграциясини соддалаштириш масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистон ва Россия меҳнат миграциясини соддалаштириш масалаларини муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Президентининг 2024 йил 17 октябрдаги 367-сонли “Чет элда меҳнат фаолияти жараёнларини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Алексей Ерхов билан учрашув ўтказди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон фуқароларининг Россияда меҳнат миграциясини тартибга солиш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар “пилот лойиҳа”ни қайта йўлга қўйиш, жумладан, миграция тартиб-таомилларини, тиббий кўрикни, рус тили имтиҳонини Тошкент ва Жиззахдаги Россия олий ўқув юртлари филиалларига кўчириш, рус тили, тарихи ва қонунчилиги бўйича ўқув марказларини ташкил этиш, касбий таълим тизимида ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш ходимларини тайёрлашга Россиядан мутахассисларни жалб этиш масалаларида фикр алмашдилар.

Шунингдек, миграция рейдлари давомида Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқлари бузилиши ёки камситилишига йўл қўймаслик масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Миграция оқимларини тартибга солиш бўйича яратилган ишчи гуруҳ доирасида юзага келаётган масалаларни тезкор ҳал этиш мақсадида мунтазам учрашувлар ўтказиб бориш тўғрисида келишувга эришилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг