Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасида миграцияси соҳасидаги масалалар муҳокама қилинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев ҳамда Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Алексей Ерхов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Суҳбат давомида икки мамлакат ўртасида меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик масалалари атрофлича кўриб чиқилди.
Россия Федерацияси корхоналарида ташкилий ва қонуний тартибда ишлаш истагида бўлган номзодлар учун миграциягача бўлган жараёнларни Ўзбекистон ҳудудида ташкил қилиш бўйича аниқ таклифлар берилди.
Томонлар бу соҳадаги мавжуд муаммоларни муҳокама қилиб, икки давлат қонунчилигидан келиб чиққан ҳолда қайта кўриб чиқишга келишиб олдилар.