Валюта курслари 20/06/2025
$1 – 12559.26
UZS – -0.47%
€1 – 14413.01
UZS – -0.71%
₽1 – 160.17
UZS – -0.41%
Қидириш
Ўзбекистон 03/04/2025 Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари амалий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини кўриб чиқдилар

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари амалий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини кўриб чиқдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 апрель куни Самарқанд шаҳридаги саммит доирасида Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини икки давлат раҳбарларининг яқинда Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган норасмий учрашувида эришилган келишувларни ҳисобга олган ҳолда янада ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Икки мамлакат ҳукуматлари товар айирбошлашни кўпайтириш, иқтисодий лойиҳалар ва гуманитар дастурларни, шу жумладан ҳудудлар даражасида илгари суриш бўйича мувофиқлаштирилган чора-тадбирлар кўриши муҳимлиги таъкидланди.

Халқаро саноат кооперацияси марказини ишга тушириш жараёнини тезлаштириш тўғрисида келишиб олинди.

Шунингдек, минтақавий кун тартиби юзасидан фикр алмашилди, олий даражадаги тадбирлар жадвали кўриб чиқилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг