Валюта курслари 17/10/2025
$1 – 12160.99
UZS – -0.59%
€1 – 14178.50
UZS – -0.39%
₽1 – 153.92
UZS – -0.59%
Қидириш
Ўзбекистон ва Қозоғистон озиқ-овқат хавфсизлиги йўлида янги ҳамкорлик йўналишларини белгиламоқда

Ўзбекистон ва Қозоғистон озиқ-овқат хавфсизлиги йўлида янги ҳамкорлик йўналишларини белгиламоқда

Ўзбекистон ва Қозоғистон озиқ-овқат хавфсизлиги йўлида янги ҳамкорлик йўналишларини белгиламоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдурахмонов Қозоғистон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Бейбут Атамқулов билан учрашди. Суҳбат чоғида икки қардош давлат ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтариш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда асосий эътибор Марказий Осиё минтақасида 2030 йилгача ягона ахборот платформасини шакллантириш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласига қаратилди. Ушбу платформа минтақа мамлакатларига озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, захира қилиш ва тақсимлаш жараёнларини самарали мувофиқлаштириш имконини беради.

Шунингдек, томонлар селекция ва чорва моллари наслчилиги соҳасида тажриба алмашиш ҳамда илмий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар. Бу йўналишда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, генетик салоҳиятни ошириш ҳамда юқори маҳсулдор зотларни етиштириш бўйича аниқ таклифлар илгари сурилди.

Мулоқот давомида, шунингдек, органик қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, мойли экинлар етиштириш ва уларни қайта ишлаш, шунингдек иқлим ўзгариши оқибатларига қарши биргаликда курашиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Зеро, Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг аграр соҳадаги стратегик ҳамкорлигини мустаҳкамлаши бутун минтақанинг озиқ-овқат барқарорлиги ва экологик хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР