Валюта курслари 19/12/2025
$1 – 12021.61
UZS – -0.32%
€1 – 14092.93
UZS – -0.26%
₽1 – 150.44
UZS – 0.25%
Қидириш
Ўзбекистон ва Қозоғистон нефть-газ соҳасида ўзаро тажриба алмашмоқда

Ўзбекистон ва Қозоғистон нефть-газ соҳасида ўзаро тажриба алмашмоқда

Ўзбекистон ва Қозоғистон нефть-газ соҳасида ўзаро тажриба алмашмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «QazMunayGa» АЖнинг бир гуруҳ мутахассислари «Ўзбекнефтгаз» АЖ билан ҳамкорлик доирасида Шўртан газ кимё мажмуаси ҳамда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи фаолияти билан танишдилар.

Уларга ишлаб чиқариш жараёнларининг барча босқичлари, жорий этилган замонавий технологиялар, инновацион ечимлар ҳамда самарали бошқарув усуллари тақдим этилди.

Шунингдек, корхоналарда қўлланилаётган илғор тажрибалар ўрганилиб, мутахассислар ўртасида амалий билим ва тажриба алмашиш учун қулай муҳит яратилди.

Меҳмонларга заводларда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар турлари, уларнинг техник ва сифат кўрсаткичлари, халқаро стандартларга мувофиқлиги ҳамда бозор талабларига жавоб бериши юзасидан батафсил маълумот берилди.

Маҳсулот сифати назорати тизими, синов жараёнлари ва сифатни таъминлашга қаратилган замонавий ёндашувлар алоҳида эътибор марказида бўлди.

Ташриф якунида мутахассислар ўзаро фикр ва тажриба алмашиб, ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ва ташаббусларни муҳокама қилдилар. Бундай амалий ташрифлар икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш, илғор тажрибаларни жорий этиш ҳамда юқори малакали кадрлар тайёрлашда муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР