Валюта курслари 12/09/2025
$1 – 12447.35
UZS – 0.7%
€1 – 14545.97
UZS – 0.46%
₽1 – 146.08
UZS – 0.29%
Қидириш
Ўзбекистон ва Қозоғистон фармацевтика хавфсизлиги соҳасида ҳамкорликни муҳокама қилдилар

Ўзбекистон ва Қозоғистон фармацевтика хавфсизлиги соҳасида ҳамкорликни муҳокама қилдилар

Ўзбекистон ва Қозоғистон фармацевтика хавфсизлиги соҳасида ҳамкорликни муҳокама қилдилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Алишер Темиров Қозоғистон Республикаси Дори воситалари ва тиббий буюмлар экспертизаси Миллий маркази бош директори Даурен Диханбаев билан учрашув ўтказди.

Учрашувда томонлар дори воситалар ва тиббий жиҳозларни тартибга солиш, сифат назорати, сертификатлаштириш жараёнлари ҳамда халқаро стандартлар бўйича тажриба алмашиш масалаларини батафсил муҳокама қилди.

Шунингдек, келгусида илмий, технологик ва профессионал ҳамкорликни ривожлантириш, қўшма лойиҳалар ва тренинглар ташкил этиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.

Халқаро анжуман икки мамлакат ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва фармацевтика хавфсизлигини янада оширишга хизмат қилувчи платформа сифатида ўтаётганлиги таъкидланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг